12. Ҳаёт гўё бир бадиий расм тахтасидир. Ундаги ранглар сўзлар, шакллар эса амаллардир. Четидаги айланма чизиғи умрдир. Биз эса унинг рассомимиз. Ҳаётинг тамом бўлганда, расм ҳам тугаб битади. Қиёмат қойим бўлганида, ҳар бир инсон ўз расм тахтасини намойиш қилади. Сен чўтка қўлингда турганида расм тахтангни яхшилаб ишлаб ол.
13. «Инглиз тилини билмаган одам жуда ҳам бечора одам, чунки у одамларнинг сўзларини англашда қийинчиликларга дуч келади», дейишади.
Мен айтаманки, балки араб тилини билмаган одам ҳақиқий бечора одам, чунки у одамлар Роббисининг сўзини англашда қийинчиликка дуч келади.