14. Ўзинг бажармаган нарса билан фахрланишинг айбдир: Ҳусну жамолинг билан фахрланма, чунки уни сен яратмагансан.
Наслу насабинг билан ҳам фахрланма, чунки уни сен танламагансан.
Аммо одоб-ахлоқинг билан фахрланавер, чунки сен у билан ўзинг безангансан.
15. Одамларнинг розилиги етиб бўлмайдиган мақсаддир.
Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!