1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМ ТОЛИБИНИНГ ОДОБИ

29-09-2020, 09:48 603 Ўқиш режими + -

ИЛМ ТОЛИБИНИНГ ОДОБИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
 
Толиби илм илмдаги шериклари ва устозининг илм мажлисида ҳозир бўлганлар билан одоб билан муносабатда бўлади. Устознинг олдида толиби илмларга хос одоб ва тавозе билан ўтиради, устозлар ўтиришидек эмас. Ҳеч бир сабабсиз овозини кўтармайди, кулмайди, ноўрин сўзламайди, ҳеч кимга ҳалақит бермайди, ҳадеб уёққа, буёққа қарайвермайди, балки устозининг ҳар бир сўзини диққат билан тинглайди. 
Толиби илмнинг аҳли илм мажлисига киришдаги одоблари бор.
Устознинг ҳузурига камоли эҳтиром ила, толиби илмда бўлиши керак бўлган одоблар ичида зикр қилганимиздек талаба покиза ҳолида, мисвок ишлатиб, фикр–у ҳаёлини банд қиладиган ҳар хил нарсалардан холи қилиб киради. Устозининг олдига илм олиш учун изн сўрамасдан кирмайди. Устоз ҳузурида бошқалар бўлса, устозга алоҳида, ҳозир бўлганларга алоҳида салом бериб, чиқиб кетишда ҳам ҳудди шундай қилади. Чунки ҳадиси шарифда биринчи салом билан иккинчи, яъни хайрлашиётгандаги салом (савобда) тенглиги зикр қилинган. 
Илм мажлисига киришда кишиларнинг елкаларини туртиб ўтмасдан, бўш жойга ўтирилади. Бордию, устоз олдинга ўтишга буюрса ёки ўтишига маълум бир сабаб бўлса, ўтади.
 Бирор кишини ўтирган жойидан турғазмайди ёки ўтирганлардан бирортаси ўз ўрнини бўшатиб берган тақдирда ҳам унинг ўрнига ўтириб олмайди. Чунки Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам бирор–бир мажлисга кирсалар, мажлисдагилардан бирортаси ўрнидан туриб, у кишига жой бўшатса, буни қабул қилмас эдилар.
 Ҳалқа[1]нинг ўртасига зарурат юзасидангина ўтиради. Икки кишининг ўртасига уларнинг розилиги билан ўтиради.
 
 

Қарши шаҳар бош имоми 
А. Бойқобилов
 “Қуръон аҳлининг одоблари баёни” 
китобидан асосида тайёрлади 
 
[1] Ҳалқа – доира шаклидаги илм мажлиси.