1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 9-қисм)

30-09-2020, 10:49 284 Ўқиш режими + -



 МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  
            
 ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 9-қисм)

 
Ислом қалъалар барпо этилишини, мадрасалар, масжидлар, етимхоналар, болалар уйлари ва касалхоналар бино қилинишини рад этмайди. Балки, булар учун беҳисоб харажат қилади. Чунки буларнинг манфаъати оммага етади ва авлоддан-авлодга қолади. Лекин ёлғиз одам озгина ҳаёти учун уйларини нима учун саройга ўхшатиб қурар экан.
Ислом мусулмон уйи қурилиши ҳам жиҳозланиши ҳам содда-бўлишини хоҳлайди ва буларга ортиқча сарф- харажат бўлмаслигини насиҳат қилади.
Шунингдек, Ислом мусулмонга олтин ва кумушдан ясалган идишлардан фойдаланишни ҳамда ипак матолардан қилинган тўшакларни ишлатишни ҳаром қилган. 
Ҳузайфа айтади: «Расулуллоҳ; бизларни олтин ва кумуш идишларда ичишимиздан ва ейишимиздан ҳамда ипак матолардан либос кийишимиздан ва ипак матолардан қилинган тўшаклардан фойдаланишимиздан қайтарганлар». ( Имом Бухорий ривояти).
Дунё лаззатларига берилиб кетган кимсаларга  Аллоҳ халокатни эълон қилади: 
20. Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дейилур.  (Аҳкоф: 20).
 
Улар бу дунёда тежамкор ва тўғри инсонлар бўлмаганликларини азобланишаётган вақтларидагина эслайдилар.
57. Албатта, Роббиларидан қўрқиб хавфда турувчилар.  (Мўмин: 57)
 
 
(давоми бор).  
"Мусулмон хулқи" китобидан.