1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САВДО ҲАЛОЛ, РИБО ҲАРОМ

2-10-2020, 10:33 939 Ўқиш режими + -

Савдо ҳалол, рибо ҳаром
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
           Ҳар куни савдо-сотиққа аралашмаган одамнинг ўзи йўқ. Ҳар куни нимадир харид қиламиз, нимадир сотамиз. Шу сабабли савдо ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. 
               “Савдо” сўзи нима маънони англатади?
“Савдо” сўзи аслида ўзбек тилига форс тилидан кирган сўздир. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Савдо (форс тили)-олди-сотди, савдо-сотиқ, олди-сотди битими” дейилади. “Савдо” араб тилида “байъ” дейилади. Арабча “байъ” сўзи ҳам ўзбек тилида ишлатилади. Ислом дини шариатида  бир молни иккинчи бир мол қийматига тенг нарсага алмаштириш байъ (савдо) дейилади.
                  “Рибо” сўзи нима маънони англатади?
“Рибо” арабча сўз бўлиб, у судхўрлик деган маънони англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Рибо ( араб тили)- судхўрлик, порахўрлик. Пулдан эвазсиз фойда (фоиз)олиш; ғайриқонуний фойда; судхўрлик. Қарзга бериладиган пулдан олинадиган фойда; фоиз, суд” дейилади.   Араб тилидаги “рибо” сўзи аслида “зиёда”, “ортиқча” деган сўз маъноларини англатади. Ислом шариатида бир нарсани бошқа нарсага алмаштиришда икки савдолашаётган кишининг бирига шарт қилинган эвазсиз ортиқча мол рибо дейилади.  Аллоҳ таоло “Қурони карим”да: “Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек турарлар.  Бу уларнинг “Тижорат ҳам рибога ўхшаш-да” деганлари учун. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган. Рибони эса ҳаром қилган. Бас, кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга ҳаволадир. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчилардир” (Бақара сураси, 275-оят).  
 Абу Жуҳайфа (р.а.) дан ривоят қилинади:  Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчиликнинг баҳосидан ва хол қўйдиришдан, рибо ейишдан ва беришдан қайтардилар ва суратчини лаънатладилар” ( Имом Бухорий ривояти). 
Ва яна Жобир (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (а.в.с.) “ Рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки гувоҳини лаънатладилар ва: “Улар баробар” дедилар” ( Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган) .  
         Хулоса қилиб шуни айтамизки, Ислом шариатида  савдо ( байъ) ҳалолдир, рибо эса ҳаромдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди “Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган” ( Бақара сураси 275-оят).  Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин!



Р.Акбаров