1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ҒАМХЎР БЎЛАЙЛИК”

5-10-2020, 17:50 372 Ўқиш режими + -



“ҒАМХЎР БЎЛАЙЛИК” 
(Хайрия тадбири)
                            
Ислом дини мусулмонларни фарзандларга кафиллик қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш, яхшилик қилишга буюрган ва бу иш учун улкан ажрларни ваъда қилган. Ана шудай яхшилик қилинадиган кишилардан бири етимлардир.
 Етим-балоғатга етмаган ва отаси вафот этган ўғил ва қиз болалардир.
 Аллоҳ таоло етимни кафилликка олишни яхшиликлар қаторида санаб
  шундай деган:   
“Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота–онага, қариндошларга, етимларга яхшилик қилинглар”.  (Нисо сураси 36-оят)
    Етимларга ғамхўрлик қилиш борасида Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Мусулмонларнинг уйи ичида энг яхшиси етимга яхши муносабатда бўлган уйдир. Мусулмонларнинг уйи ичида энг ёмони етимга ёмонлик қилинадиган уйдир”, - деганлар(Имом Бухорий ривоятлари).
     Аллоҳ таолонинг ояти карималарига, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг ҳадисларига биноан “Вақф” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят филиали “Абу Убайда ибн ал Жарроҳ” зиёратгоҳида Вақф фонди ташаббуси билан 2020йил 4-октябр куни “Ғамхур бўлайлик“ лойиҳаси хайрия тадбири доирасида 15 ёшдан ошмаган етим фарзандлари бор кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 150та оилага ҳар бир озиқ овқат пакети 100 000(бир юз минг)сўмдан иборат бўлган жами 15 000 000(ўн беш миллион) сўм миқдоридаги озиқ овқат пакетларини ўз эгаларига тарқатди.
Ушбу қилинган савобли ишларимизни Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида қабул айлаб, барчамизни савобли ишларда бардавом қилсин!

                         
Мустафо Абсоатов,
“Вақф” хайрия жамоат фонди 
вилоят филиали бош мутахассиси