1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ (11-ҚИСМ) ОХИРАТНИНГ КАТТА АЛОМАТЛАРИ

5-10-2020, 18:06 587 Ўқиш режими + -

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ОХИРАТ ТАЛҚИНИ
(11-қисм)
Охиратнинг катта аломатлари

Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.
Қуёшнинг ўзининг одатда ботадиган томонидан чиқиши ҳам қиёматдан олдин бўладиган катта аломатлардан биридир. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. У зотнинг шундай деганларини эшитганман: 
«Аломатларнинг биринчи чиқадигани қуёшнинг мағрибдан чиқиши ва одамларга добба-жониворнинг чошгоҳ пайтида чиқишидир. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг орқасидан чиқади».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.
Демак, қиёматнинг икки катта аломатидан бири, қуёшнинг мағрибидан чиқиши олдин бўлади ва иккинчиси, доббанинг чиқиши ундан кейин бўлади.  
Бу ҳақиқатга жазм ила эътиқод қилмоқ керак.
Дажжолнинг чиқиши.
Дажжолнинг чиқиши қиёматнинг энг катта аломатларидан биридир. Дажжол аслида унинг лақаби. Кўп алдамчилик қилиши учун шу лақабни олган. Шунингдек, у ҳақни ботил ила кўмиб ташлаш қобилиятига ҳам эга. У асли яҳудий одамдир. Мадийнаи Мунавварага нисбатан машриқ тарафдан чиқади. У одамлар орасида аҳли салоҳликни ва тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади. Унга жуда кўп одамлар, хусусан, яҳудийлар эргашади. Унинг тана тузилишида ўзига хос аломатлари бўлади. Бир кўзи теп-текис бўлади. Боласи бўлмайди. Макка ва Мадийнага кира олмайди. Пешонасига кофир деб ёзилган бўлади.
 
(давоми бор...)
 
Қарши шаҳар “Наво” масжиди имом-хатиби
 
Қамаров Маҳмуднинг 

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ дан олинди