1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«ИСЛОМ ОТА-БОБОЛАРДАН МЕРОС БЎЛИБ КЕЛАЁТГАН МАДАНИЯТ ЭМАС!»

5-10-2020, 18:08 373 Ўқиш режими + -

(Ислом маданияти), (Дин кишилари), (Динни ислоҳ қилиш ва уни ривожлантириш).
Ушбу уч сўзни қавс ичига олдик. Чунки булар исломий қомусга бегона бўлиб, мутлақо уларнинг Исломга алоқаси йўқ.
Ислом ота боболардан мерос бўлиб келаётган маданият эмас. Лекин у иззат Роббиси томонидан қиёматгача келадиган ҳамма одамларга таклиф қилинган хитобдир.
Уламоларнинг ёлғиз ўзларигина дин кишилари эмас. Ислом хукмида дин кишилари унинг аҳдига кирган ва унинг ҳужжати остига имзо қўйган барчадир.
Ислом ҳамма аср ва замонларда эзгу ва яхшиликдир. У уни тузатиш учун фикр билдирадиган кишига муҳтож эмас. У ер юзидаги бандалар учун Аллоҳнинг шариати бўлиб уни ўзгартириш ва ривожлантириш учун башариятнинг қўл чўзишига ўрин қолмаган.

Имом Саид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Манба: Ҳидоят.уз