1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УМРАГА БОРА ОЛИШАДИМИ?

6-10-2020, 11:04 299 Ўқиш режими + -



Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди


Британиянинг Фрэнсис Крик институти олимлари лаборатория тажрибаси ўтказди. Аниқланишича, коронавируснинг оқсил «тожлари» ҳужайраларга маҳкам бирикиб, организмга кириш учун 10 та турли шаклга айлана олади.
«Гриппнинг ҳам, ОИВнинг ҳам бундай мураккаб кириш механизми йўқ», деб айтилган тадқиқотда.
Коронавирус «тожлари» лаборатория шароитида турли шаклларга жуда тез — 60 сонияда кира олган. Бироқ реал шароитларда унга бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади.
Олимларнинг фикрича, коронавирус ўзини антитаналар томонидан аниқланишдан ҳимоялаш учун шундай трансформация қилади.
Бу тадқиқот вируснинг бунчалик юқумли экани ва унга қарши қандай курашиш керак эканини тушунишда ёрдам беради.