Ислом инсон танасини пок қилади. Шунинг учун ҳам беш вақт намоз учун тўла таҳоратли бўлишни асос қилинган. Мусулмон аҳён-аҳёнда тўлиқ ҳаммом қилиши лозим. Буни комил тахорат дейилади. Баъзи ҳолатларда баъзи аъзоларни ювиш кифоя бўлади.
“Эй иймон келтирганлар! Намоз (ўқишга) турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган(қовушган) бўлсангиз-у, (лекин) сув тополмасангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор қийинчилик (пайдо) қилишни раво кўрмайди, аксинча, сизларни поклаш ва неъмат(лар)ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангиз”.
( Моида сураси, 6-оят).
Ислом инсон жисмини доим покиза ҳолатда сақлаб қолиши учун жорий қилган йўл инсоннинг белгиланган ҳолатда покланишига боғлиқ. Чунки у ер юзида яшайди. Унда ўсимлик ва ҳайвонлардан озуқаланади. Оғзидан чиқиндиларни чиқариб туради. Ва охир-оқибат ўзининг таркиби бўлган ерга кўмилади.
Ислом комил таҳоратни мусулмонга ҳар қандай шароитда шарт қилмади. Чунки бунга инсон тоқат кила олмайди. Шунинг учун комил таҳорат учун ҳафтанинг бир кунини белгилаб берди.
«Жума кунини Аллоҳ мусулмонлар учун хайит қилиб берди. Жума намозига келганлар чумилиб келсин!” ( Имом Муслим ривояти) деб Расулуллоҳ айтганлар.
Ислом мусулмонларга овқатланишларида ҳам покиза бўлишларини буюради. Лекин бу борада мусулмон қўлини ювиши ўзи кифоя қилса, ундан ташқари у ҳар хил ҳидлардан холи бўлиши ҳам керак.
( давоми бор).
Таржимон: