1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БЕМОР ЗИЁРАТИГА ОИД ОДОБЛАР

12-10-2020, 10:35 352 Ўқиш режими + -
БЕМОР ЗИЁРАТИГА ОИД ОДОБЛАР

Бемор олдига кирган инсон либосини покиза ва хушбўй қилиши, ташқи кўринишини гўзал қилмоғи керак. Зеро, бу ишлар сабабли беморнинг қалбида хурсандчилик, танасида эса тетиклик ортади. Касалнинг олдига ўта хушбўйланиб кириш мумкин бўлмаганидек, ўта дабдабали ва чиройли либослар билан кириш ҳам яхши эмас. Чунки қуввати ва соғлиги кетган бемор кишига ҳаддан зиёд хушбўйлик азият бериши мумкин. Зиёратчи касал одам олдида унга тегишли тижоратнинг касод бўлгани каби ғамга соладиган нарсалар ҳақида гапирмаслиги, унинг ҳиссиёти ва соғлигига зарар берадиган хабарлардан умуман сўзламаслиги лозим бўлади. Шунингдек, беморнинг касаллиги ҳақида умуман савол бермаслик керак. Сабаби, касални кўргани келган кишига бундай нарсаларни сўрашдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бироқ зиёратчи ушбу касаллик бўйича мутахассис бўлса, бу ҳолат мустасно ҳисобланади.
Зиёратчи касалга ўзи билган ёки истеъмол қилганда фойда берган воситаларни тавсия қилиши, шунингдек, бирор кишидан ушбу дори беморга кўпроқ даво бўлишини эшитганини айтиши мумкин эмас. Акс ҳолда, беморнинг касаллиги кучайиб кетиши, табибнинг қилган харакатлари самарасиз якунланиши, ҳатто беморнинг вафоти билан ниҳояланиши ҳам мумкин. Зиёратчи агар тиббиёт илми бўйича мутахассис бўлмаса, касал ҳузурида унга қарайдиган табибга эътироз билдирмаслиги лозим. Чунки бу табибнинг кўрсатмаларига нисбатан беморда ишончсизлик пайдо бўлишига олиб келади.

Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Мин адабил-ислом” рисоласи асосида Достон Мустафоев тайёрлади