Абу Ҳанийфа билан даҳрий инсон қиссаси
296
14-01-2020, 16:17
568
Ўқиш режими
+
-
Абу Ҳанийфа билан даҳрий инсон қиссаси
Асарларда келишича, Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ шогирдлари орасида ўтирганларида бир даҳрий (Аллоҳга ишонмайдиган) киши кириб келиб, қадим замонлардан бери кўпчилик инсонларни жавоб беришдан ожиз қилиб қўядиган қуйидаги учта фалсафий саволни берибди:
- Нимага энди мен Аллоҳга ибодат қилишим керак эканки, Уни кўрмайдиган бўлсам?
- Қандай қилиб, нимага энди Аллоҳ мени тақдиримга ёзиб қўйган ва уни қилишимга мени бўйсундириб қўйган ва уни қилишимга муяссар қилинган ишларим учун (қиёмат куни) ҳисоб-китоб қилинарканман?
- Жинлар ўзи оловдан яратилган бўлса, яна жаҳаннам оловига ташланишлари улар учун қанақа бу азоб экан?
Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ унинг бу саволини эшитиб бўлиб, девор олдида турган сопол кўзани олиб ҳалиги бетавфиқнинг бошига зарб билан урдиларки, ҳалиги одамни боши бирдан ёрилиб қон оқа бошлади. Шу вақт даҳрий фикрлаб, ўзига савол берди:
“Бу иш учун бу одамни ҳозир сўксам шогирдлари мени уриб ташлашади. Бу иши учун уни урсам шогирдлари мени ўлдиришади. Яхшиси қозига бориб шикоят қилганим афзал” – деб қозига шикоят қилишни ўзига раво кўриб чиқиб кетди.
Қози Абу Ҳанийфани ҳузурига чақиртириб, бу одамни кўза билан урганликларини сабабини сўради. Абу Ҳанийфа:
“Бу зарбимда унинг учта саволига жавобим бор:
Биринчиси: Бу одам зарб туфайли пайдо бўлган оғриқни кўзи билан кўрмай туриб Сизга келиб оғриқдан шикоят қилиб турибди. Нимага энди Аллоҳни кўрмаса ҳам унга ибодат қилмас экан?
Иккинчиси: Мен буни сопол кўза билан зарб ила урганимда бу одамда мени сўкиш ёки уриш ёки қозига бориб шикоят қилиш ихтиёри бор эди. Бу одам мени сўкса шогирдларим уни уриб ташлашларини, мени урса уни ўлдириб қўйишларини билган эди. Шунинг учун у қозига шикоят қилишни ихтиёр қилди. Баъзи ишларда у муяссар қилинган бўлса, бошқа ишларда ихтиёрли қилингандир.
Учинчиси: Инсон сопол каби қуритилган лойдан яратилган. Қасамки мен бу одамни асли инсоннинг моддаси (тупроқ)га тақаладиган сопол кўза билан зарб билан урдимки, бу уни оғритди. Ҳудди шундай, жинлар ҳам оловдан яратилган бўлсаларда жаҳаннам олови уларга ҳам қаттиқ азоб ҳисобланади.
Интернет материалларидан таржима қилинди.
Рустам Қиличев
УМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими