1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲНИНГ ЭНГ ҚУДРАТЛИ ЛАШКАРИ

13-10-2020, 14:39 580 Ўқиш режими + -

ҲИКМАТЛИ ҲИКОЯ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Солиҳлардан бирига савол беришди:

  • -        Аллоҳнинг энг қудратли лашкалари қайси?-деб

Солиҳ киши жавоб қилди:

  • -        Темирга назар боқдим ва уни Аллоҳнинг энг қудратли лашкари деб топдим. 

Сўнгра оловга назар солдим, қарасам у темирни эритаётган экан. Шунда дедимки, олов Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан. 

Сўнгра сувга назар солдим, қарасам у оловни ўчираётган экан. Шунда дедимки, сув Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра булутларга назар солдим. Қарасам у сувларни ўзида кўтариб юрар экан. Шунда дедимки, булут Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра шамолга назар солдим. Қарасам у булутларни етаклар экан. Шунда дедимки, шамол Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра тоғларга назар солдим, қарасам у шамолни тўсиб қолар экан. Шунда дедимки, тоғлар Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра инсонга назар солдим. Қарасам у тоғни устида уни босиб юрибди. Шунда дедимки, инсон Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра инсонни ётқизиб қўядиган нарсага назар солдим. У уйқу экан. Дедимки, уйқу Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра уйқуни кетказадиган нарсани топдим. У ғам-қайғу экан. Дедимки, ғам-қайғу Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан

Сўнгра ғам-қайғуни қаерда жойлашганига назар солдим. Унинг жойи қалбда экан. Дедимки, қалб Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

Сўнгра қалбга назар солдим. У фақатгина Аллоҳнинг зикр билан ором топар экан. Шунда дедимки, ЗИКР Аллоҳнинг энг қудратли лашкари экан.

“Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур(ва таскин топур).

(Раъд сураси,28-оят)

 

Аллоҳни зикр қилишни унутмайлик, азизлар!

 

Таржимон:


Рустам домла Қиличев

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси

 Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими