Ислом комил таҳоратни мусулмонга ҳар қандай шароитда шарт қилмади. Чунки бунга инсон тоқат кила олмайди. Шунинг учун комил таҳорат учун ҳафтанинг бир кунини белгилаб берди.
«Жума кунини Аллоҳ мусулмонлар учун хайит қилиб берди. Жума намозига келганлар чумилиб келсин!” (Имом Муслим ривояти) деб Расулуллоҳ айтганлар.
Ислом мусулмонларга овқатланишларида ҳам покиза бўлишларини буюради. Лекин бу борада мусулмон қўлини ювиши ўзи кифоя қилса, ундан ташқари у ҳар хил ҳидлардан холи бўлиши ҳам керак.
Расулуллоҳ айтганлар: “Таомнинг баракаси ундан аввал ва кейин қўл ювишдадир». (Абу Довуд ривояти).
Бунинг жорий бўлишига сабаб, таомланганда ёғга ўхшаган нарсалар инсон қўлига сақланиб қолган бўлиши мумкин. Мусулмон шулардан ўзини покиза тутиши керак. «Тишларингизни тоза тутинг. Чунки бу покликдир. Поклик инсонни иймонга чорлайди. Иймон эса ўз соҳибини жаннатга етаклайди ( Табароний ривояти) .
Абу Айюб айтадилар: «Расулуллоҳ ' олдимизга чиқиб: «Ҳилол килувчи умматларимга кандай яхши!, дедилар. «Эй Расулуллоҳ; ҳилол қилувчилар кимлар?», деб сўрасак, У Зот шундай жавоб қилдилар: «Таҳорат қилганларида ҳилол килувчилар ҳамда таом еганларидан кейин ҳилол қилгувчилардир. Таҳорат қилишдаги ҳилол қилиш оғиз чайқаш, бурунни қоқиб чайқаш ва бармоқлар ораларига сув етказишдир. Таом ейишдан кейинги ҳилол қилиш эса тишлар орасини тозалашдир.Тишларингизни тоза тутинг.
Чунки бу покликдир. Поклик инсонни иймонга чорлайди. Иймон эса ўз сохибини жаннатга етаклайди ” ( Табароний ривояти) .
"Мусулмон хулқи" китобидан.