1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

НАМОЗДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛМАЙ ТУРИБ КЕТАДИГАНЛАРГА ЭСЛАТМА

14-10-2020, 14:58 1 421 Ўқиш режими + -
Аллоҳни зикр қилинса, юраги сиқилиб, ушбу зикрдан қочган қайси мўъмин одамни кўргансан!
Мана шу мени жуда ҳайратга солган нарсадир. 
Бундан ҳам ажабланарлиси, уларнинг "Одамлар масжидда намоздан кейин дуо қилишлари шариатда борми", - деб сўрашидир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз сўнгида дуо қилган кишиларнинг сайиди саналади. 
Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ида Саъд ибн Аби Ваққосдан ривоят қилган ҳадисда, у киши фарзандларини жамлаб ушбу дуони ўргатганлар, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз сўнгида шундай дуони қилар эдилар, деганлар:
‎اللهم إنى أعوذ بك من الهم والحزن وأعوذ بك من العجز والكسل وأعوذ بك من الجبن والبخل. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббидан ривоят қилган ҳадисни эшитмаганмисан:
˝Бандам мени зикр қилса, мен у билан биргаман. Мени бир ўзи зикр қилса, мен ҳам уни бир ўзим зикр қиламан. Агар омма орасида зикр қилса, мен ҳам уни оммасидан яхшироқ йиғинда зикр қиламан˝.  
Омма одамлар орасида зикр қилиш қандай бўлади, бир дўстингни иймонда топиб улар билан бирор уйда, кўчада ёки масжидда ўтирганингда Аллоҳни дуо билан ёки тасбиҳ ва таҳлил билан ёки Аллоҳнинг Китобини ўқиш билан зикр қилишингдир. 
Мен кўп марта айтганман:
Зайд ибн Собитдан бир одам масала сўраб келганида, у киши: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг олдиларига олиб боринг”, дедилар. Мен Абу Ҳурайра ва фалончи фалончи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида мана шундай ўтирган эдик. Бизлардан биримиз дуо қилар, қолган икки киши ˝омийн˝ деб турар эди. Кейин ёнидаги дуо қилар, қолганлар ˝омийн˝, дер эди. Шу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни олдимизга кириб келдилар, биз тўхтадик. Олдимизга ўтириб, "Қилаётган ишингизга қайтиб давом эттиринглар" - дедилар”. 
Ўйлаб кўринглар, эй дўстларим! Саҳобалардан бўлган ушбу кишилар Расулуллоҳдан эшитмаган нарсани қилишлари, яъни уч киши тўпланиб, уларнинг бири дуо ўқиса, бошқалари "омийн" деб туриши кейин олдидагига навбат тегиб, у дуо қилиб қолганлари "омийн" деб туришларини эсланг... 
Уларнинг хаёлига бир нарса келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таълим олмасдан бу ишни қилдилар. 
Энди Расулуллоҳ бугунги баъзи одамларга ўхшаб уларга: “Бу бидъат нимаси?! Мен сизларга бундай дуо қилишни ўргатганмидим?! Бундай йиғилишни таълим берганманми?!" - дейишлари лозим эдими? Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундай демадилар-ку? Улар олдига ўтириб: "Қилаётган ишингизга қайтиб давом эттиринглар”, дедилар-ку?
Навбат Абу Ҳурайрага етганда, у киши: ˝Аллоҳим, Сендан унутилмайдиган илм беришингни сўрайман˝, деб бошланадиган дуони охиригача айтиб дуо қилдилар, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам қолган икки киши билан биргаликда "омийн" деб турдилар.
Имом Бутий
(Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси)
Манба:
Азон.уз