1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

17-10-2020, 09:14 454 Ўқиш режими + -
2020 йил 16 октябрь куни яна бир қувончли хабар кўнгилларимизни хушнуд қилди.  Россия мусулмонлари диний идораси, Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиев Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби, «Мирза Юсуф» жомеъ масжидининг имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизийни «Уммат олдидаги хизматлари учун»  ордени билан тақдирлади. Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази  вакили Шайх Мусо Доғистоний  масжидга ташриф буюриб, ушбу юксак мукофотни тантанали равишда топширди. Шу тариқа янги масжиднинг очилиш тантанаси ушбу муносиб эътироф хурсандчилига қўшилиб, байрам устига байрам бўлиб кетди. «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган бўлиб, бу орден билан Ислом динининг равнақи ҳамда мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса ходимлари тақдирланадилар.  Орденга тавсия қилинган номзодлар Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш марказига кирувчи жумҳуриятлар муфтийларининг кенгашида тасдиқланади. «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланганлар рўйхатидан марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Қодиров, Доғистон муфтийси Саййид Муҳаммад Абубакаров каби уламолар, Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ас-Сабоҳ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин каби машҳур шахслар ўрин олган.

Манба: Азон.уз