МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (4-қисм)
Мусулмон шулардан ўзини покиза тутиши керак. «Тишларингизни тоза тутинг. Чунки бу покликдир. Поклик инсонни иймонга чорлайди. Иймон эса ўз соҳибини жаннатга етаклайди ( Табароний ривояти) .
Абу Айюб айтадилар: «Расулуллоҳ ' олдимизга чиқиб: «Ҳилол килувчи умматларимга кандай яхши!, дедилар. «Эй Расулуллоҳ; ҳилол қилувчилар кимлар?», деб сўрасак, У Зот шундай жавоб қилдилар: «Таҳорат қилганларида ҳилол килувчилар ҳамда таом еганларидан кейин ҳилол қилгувчилардир. Таҳорат қилишдаги ҳилол қилиш оғиз чайқаш, бурунни қоқиб чайқаш ва бармоқлар ораларига сув етказишдир. Таом ейишдан кейинги ҳилол қилиш эса тишлар орасини тозалашдир. Намоз ўқиётганларнинг тишлари орасидаги таомларни кўриш икки елкадаги фаришталар учун жуда оғирдир» ” ( Табароний ривояти) .
.Оғизни ва тишлар орасини тоза тутишликка Ислом жуда қаттиқ эътибор берган. Бундай эътибор бериш ҳануз табобат соҳасида кузатилмади.
Расулуллоҳ алайҳис-салом: «Мисвок ишлатинглар. Чунки мисвок оғизни тозалайди. Ва бундан Аллоҳ рози бўлади. Жаброил биродарим ҳар сафар олдимга келганларида менга мисвок ишлатишимни васият қилганида, бу менга ва умматимга фарз амал бўлиб қолмаса эди, деб чўчир эдим” дедилар. ( Ибн Можа ривояти).
Оғиз ва милкларнинг касалликка учраши ҳам уларнинг тозалигига инсониинг бепарволигидандир.
Гўшт ва балиққа ўхшаш ҳидли таомларни ҳам тиш орасида қолдирмасликка ҳаракат қилиш лозим. Чунки бу саломатлик ва гўзал одоб гаровидир.
"Мусулмон хулқи" китобидан.