1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КАТОЛИК ОИЛАДАН ЧИҚҚАН МУСЛИМА "ИСЛОМ-ҲАЛОВАТ ЭКАН"

23-10-2020, 17:19 376 Ўқиш режими + -
Британиянинг Ливерпул шаҳрида яшайдиган Бетани ўтган йилнинг декабрида исломни қабул қилган. У мазкур динга қизиқиб қолган ва уни ўрганаётган эди, шу аснода бўлғуси турмуш ўртоғи Исмоил Муҳаммад билан танишиб қолди, дея ёзади The Daily Mail нашри.  
Чакана савдо ишида ишлайдиган Бетанининг айтишича, мусулмон бўлиши унинг онаси билан яқинлашишига ёрдам берди. Ҳатто онаси унинг тўйига ҳижобда келди. 
“Менинг нормал ҳаётим бор эди, бироқ ҳеч қачон тўкис бахтиёр бўлмаганман. Ҳар доим нимадир етишмаганини, ҳаётим учун нимадир зарурлигини билардим. Ислом ҳаловатга эришишимга ва ўзимни қадрлай бошлашимга кўмаклашди”, – дейди Бетани. 
У динига кўпам амал қилмайдиган католиклар оиласида улғайган. Бетани охирги йилларда кўплаб мусулмонлар билан танишди, Ислом ҳақида тушунмаганларини Исмоилдан сўради. Бетани Ислом ажойиб динлигини, одамлар эса билмаганлари учун у ҳақида салбий фикрлашларини айтади. 

Манба: Азон.Уз