1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЭРДУҒОН:МАКРОННИНГ АҚЛ ЖИҲАТДАН ДАВОЛАНИШГА ЭҲТИЁЖИ БОР..."

25-10-2020, 22:31 374 Ўқиш режими + -
Дунё янгиликлари

Эрдўған: “Макроннинг ақлий жиҳатдан даволанишга эҳтиёжи бор…”

Чоп этилди Oktabr 25, 2020
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған охирги вақтларда Европада Ислом ва мусулмонларга қарши бўлаётган провокацияларни танқид қилди. Жумладан, у Францияда Муҳаммад алайҳиссаломни мазахлаб карикатуралар чизилаётганини, Берлиндаги масжидга полициячилар пойабзали билан бостириб кирганини эслаб ўтди. 
Эрдўған, айниқса, Франция президенти Эммануэл Макронни қаттиқ танқид остига олди. “Бу Макрон деган зотнинг мусулмонлар билан муаммоси нима ўзи? Макроннинг ақлий жиҳатдан даволанишга эҳтиёжи бор. Эътиқод эркинлигини тушунмайдиган ёки ўз юртидаги бошқача эътиқодда бўлган миллионлаб инсонга бундай муомала қилган президент ҳақида яна нима дейиш мумкин?!” – деди Туркия президенти.
Шунингдек, у Францияни Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар учун айблади: “Озарбайжондаги ҳозирги фалокатларнинг орқасида шулар бор. Минск гуруҳи ҳамраисларидан биттаси сенсан, бугунгача нима қилдинг? Фақат арманларга қурол жўнатяпсизлар, шу билан тинчлик ўрнатамиз деб ўйлаяпсизларми? Ўрнатолмайсизлар. Чунки ростгўй эмассизлар!”
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун тузилган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Минск гуруҳи ҳамраисларидан бири айнан Франция ҳисобланади.

Манба: Ҳидоят.Уз