1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЖОЙИБ ДАВО

29-10-2020, 12:40 264 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам солиҳлардан бирига: «Аллоҳдан узоқлашиб кетяпман. Бунинг давоси, чораси нима?» деди. Солиҳ киши деди: «Ихлоснинг томири, сабрнинг япроғи, хокисорлик шарбатини олиб, тақво идишига сол. Устидан Аллоҳдан қўрқиш сувини қуйиб, маҳзунлик оловида қайнат. Унга муроқаба (нафсни доимо қатъий назоратда ушлаш) самимиятини қўшиб, ростгўйлик қўли билан тановул қил. Уни истиғфор жомида ичиб, парҳезкорлик билан чайиб ташла. Ўзингни ҳирс, тамадан йироқ тут. Шунда Аллоҳнинг изни билан бу касалликдан қутуласан».
«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба: Ислом.Уз