1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАННАТНИНГ ҲИДИ КИМДА БЎЛАДИ?

31-10-2020, 15:52 373 Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳирроҳманирроҳим

Халқимиз азалдан  болажон ва оилапарвар халқдир.  “ Болали уй бозор, боласиз уй мозор”, “ Бола азиз, одоби ундан азиз” каби мақоллар халқимизнинг болапарвар ва бола тарбиясига эътибор берадиган халқ эканлигига   далолат қилади. Ҳадисларнинг бирида:      “ Бола – жаннат ҳидидур” ( Имом Бухорий ривояти) дейилади. 

Ривоят қилишларича, Яъқуб а.с. фарзандлари Юсуф (а.с.)дан ажралишлари туфайли хафа бўлиб, кўп кўз ёш тўкадилар ва кўзлари кўрмай қолади. У зотнинг севикли фарзандлари Юсуф (а.с.)  дастлаб қудуққа ташланади, сўнгра бозорда қул қилиб сотилади.  Юсуф (а.с.) ҳаёт синовларидан ўтиб, охири Мисрда азиз( ҳоким)   бўладилар. Яъқуб (а.с.)нинг бошқа фарзандлари очарчилик бошланган йилларда  ғалла олиб келиш учун Мисрга боришади. Миср азиз (ҳоким)и ўз одатига кўра юртга келганлар билан парда орқасида туриб гаплашар эди. Яъқуб (а.с.) нинг фарзандлари Миср азиз( ҳоким)ига пайғамбар болалари эканликларини, оталари Яъқуб (а.с.) кўр бўлиб қолганликларини айтадилар. Шунда Юсуф (а.с.) ўзларини танитмасдан  Яъқуб ( а.с.) фарзандларига ғалла бераётиб  устиларидаги куйлакларини чиқариб уларга берадилар. Ва бу куйлакни   Яъқуб (а.с.) га топширишни тайинлайди. Яъқуб (а.с.) фарзандлари ўз юртлари Канъонга қайтганларида оталари Яъқуб (а.с.)га Миср азиз                ( ҳоким)ининг куйлагини  топширадилар. Яъқуб ( а.с.) куйлакни ҳидлаб “ куйлакдан Юсуфнинг ҳиди келаяпти”, дейдилар. Чунки ҳар бир тирик мавжудот ўз боласининг ҳидини яхши ажратади. Яъқуб (а.с.) куйлакдан Юсуфни тирик эканлигини ва яқинда фарзандлари висолига етишларини ҳис қила бошлайдилар. У кишидан Юсуф (а.с.) фироқи кўтарилади. Миср азиз( ҳоким)и бериб юборган куйлакни қайта-қайта ҳидлаш натижасида Яъқуб ( а.с.) нинг кўзлари очилади. Боланинг ҳиди отанинг ғамини кетказиб, унга саломатлик ато қилади. 

           Дарҳақиқат, соғлом бола ота-онасига соғлик ва саломатлик бахш этади. Чунки соғлом бола соғлом оиланинг мевасидир. Имом Ғаззолий: “ Бола асалари муми кабидир. Мураббий уни истаган шаклга солиши мумкин. Бола ота-онасининг ёнида бир пок саҳифа кабидир. Унинг қалбига ҳеч бир нақш ё сурат солинмаган, аммо бундай қалб ҳар қандай нақшни олишга ҳозир, яъни ҳамма нарсага мойилдир. Шунинг учун ҳам уни гўзал амаллар билан банд этиш лозим. Бу қалб эзгуликлар ва билимлар билан тўлдирилса. фарзанд баркамол инсон бўлиб етишади”дейдилар. . Бола–ота-онаси учун бир омонат, унинг қалби покиза варақ. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, оқил  фарзанд бўлиб камолга етади. Унинг савобига барчамиз шерик бўламиз, аммо  аксинча бўлса, унинг гуноҳига шерик бўлинади.   Инсонга тарбиянинг асосий жиҳатларини унинг болагидан ўргатиш жуда муҳимдир. Чунки инсон доимо тарбия   муҳтождир.  Одамлар Луқмони Ҳакимга: “ Нега доим болангизга насиҳат қилаверасиз?” деб сўрашибди. Луқмони Ҳаким: “ Мени боламга қилган насиҳатим, боғбоннинг боғдаги ниҳолига доим қилиши керак бўлган парвариши кабидир “ деб жавоб берган эканлар. 

              

           Ёшлигидан ҳар томонлама соғлом бўлиб тарбияланган бола ота-онага меҳрибон, Ватан ва халқига содиқ инсон бўлиб етишади. Ана шундай ҳар томонлама соғлом бўлиб етишган инсон ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб етади ва у она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган,  она юртимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган бўлиб вояга етади.  

 

Руҳиддин домла Акбаров. 

УМИ Қашқадарё вилоят 

вакиллиги ходими