1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЙЎҚОЛГАН ПУЛ

2-11-2020, 14:06 353 Ўқиш режими + -

ЙЎҚОЛГАН ПУЛ

               Ривоят қилинишича, Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурига тунда бир киши келиб: “Домла, анча вақтлар олдин бир жойга топган-тупган пулларимни кўмиб қўйган эдим. Буни қарангкни, энди  қаерга кўмганим ёдимда йўқ. Шу мушкилимни ечиб беролмайсизми?” деб сўради. Шунда Абу Ҳанийфа:  “Бу илтимосингиз мен ечиб бера оладиган фиқҳий масала эмас-да” дедиларда, бироз ўйланиб: “Бориб, то тонг отгунча (нафл) намоз ўқинг. Ана шунда иншааллоҳ, пулларинигизни кўмган жойингиз ёдингизга тушади” дебдилар. 

            Ҳалиги киши уйига бориб намоз ўқишга киришибди ҳамки, тезда пулларини қаерга кўмгани  ёдига тушибди. Дарҳол ўша жойга бориб кўмган пулларини қазиб олибди. Эрталаб Абу Ҳанифанинг ҳузурга  келиб, пулни топганлигини хабарини бериб, кўпдан-кўп раҳмат айтиб, сўнг  шундай дебди: “Тақсир, пулларимни кўмиб қўйган жой тезда ёдимга тушишини қаердан билардиз?”.  Абу Ҳанийфа: “Намоз ўқиганингизда шайтон сизни тинч  қўймай йўқотган молингизни намоз ичида эслатишини билган эдим” дедилар.

Таржимон:

Рустам домла Қиличев