1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МЕСУТ ЎЗЕЛ ЯНА БИР ХАЙРЛИ ИШНИ БОШЛАДИ

3-11-2020, 13:31 583 Ўқиш режими + -
Бу ҳафта таниқли мусулмон футболчи Месут Ўзил Лондон шимолидаги мактабларга кунлик 1400 та овқат тарқатиш ишига бошчилик қилди. Ўзил пандемия бошланганда немис ошпази Стефан Папперт билан биргаликда қашшоқликда яшовчи оилаларни, бошпанасиз бошпаналарни ва қочқинларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларини озиқ-овқат билан таъминлаш ишига ҳам бош қўшган эди.
Уларнинг ушбу ҳафтадаги саъй-ҳаракатлари асосан Брент, Бернт Оук ва Эджвер, Шимолий Лондондаги оилаларга озиқ-овқатлар тақдим этишга қаратилган. "Чорак ўрталарида кўплаб болалар овқатланишда қийинчилик  ҳолатига дуч келишмоқда", деган мусулмон футболчи. “Ҳеч бир бола оч қолмаслиги керак. Бу энг муҳими ва мен доимо ёрдам беришга тайёрман".
Ўзил ҳар бир болага соғлом овқат бериш кераклигини қўшимча қилди. “Таомнинг фойдали, тўйимли ва табиий бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун биз дўстим Алберто Франчески Италиядан юборган энг яхши макарондан фойдаланамиз», - деган Ўзил. "Болалар учун соғлом овқатланиш имтиёз эмас, балки одатдаги ҳол бўлиши керак".
Шунингдек, Оксфорддаги масжид ҳам шу ҳафта душанбадан жумагача, сўнгра декабр ойида мактаб таътиллари пайтида юзлаб бепул тушликларни тақдим этиш ташаббуси билан чиқди. 
Лойиҳа менежери Файсал Азиз сўзларига кўра, масжид ҳамма озиқ-овқат маҳсулотларини хайр-эҳсон тариқасида тақдим этган.
"Ушбу ташаббус пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қолган савоб амал сифатида, холисона олиб борилмоқда. Ўз вақтида Пайғамбаримиз ночорларга ёрдам қўлини чўзишда бизга улкан бир намуна кўрсатиб кетганлар. Овқат динидан, эътиқодидан ва келиб чиқишидан қатъи назар, ҳамма учундир. Биз маҳаллий мактаблар билан алоқада бўлиб, уларга етказиб бериш хизматини таклиф қиламиз", - дея таъкидлайди у.
Азизнинг фикрига кўра, бундай ташаббуслар исломофобия ва нафрат тарғиботи кучайиб бораётган бир пайтда раҳм-шафқат ва муҳаббатни ёйиш учун жуда муҳимдир.

Манба: Азон.Уз