1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ: ҚОЗОНДА АЁЛЛАР УЧУН ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

3-11-2020, 22:52 362 Ўқиш режими + -
Татаристон мусулмонлари идораси аёллар учун “Қуръон ўқишни ўрганамиз” экспресс-курсининг иккинчи гуруҳи машғулотларини қайтадан бошлади. Машғулотлар араб алифбосини ва Қуръон ўқишни билмайдиганларга мўлжалланган. 
Аслида машғулотлар жорий йилнинг февралида бошланган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолди. 
Аёллар учун “Қуръон ўқишни ўрганамиз” экспресс-курсига 2019 йилда, мусулмонларнинг кўплаб илтимосига биноан асос солинган. Курс машғулотлари бир неча дарс давомида ислом асослари ва намоз ўқишни ўргатишни мақсад қилган “Бир кунлик мактаб” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. 
Машғулотлар ҳар душанба кунлари Қозон шаҳридаги Галиев масжидида бўлиб ўтади. Тингловчилар олти дарс давомида араб алифбосини ўрганишади, мураккаб ҳарфларнинг маҳражи ва тажвид қоидалари ҳақида маълумотга эга бўлишади. 
Манба: Азон.Уз