1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАРАМДАГИ НАМОЗЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ ЭРКАКЛАРГА ЯҚИН ТУРИШИ

3-11-2020, 23:11 661 Ўқиш режими + -
       Масжиди Ҳаром ва Масжиди Набавийдаги жамоат намозларида аёллар ҳам иштирок этадилар. Масжиди Ҳаромда дарвозалардан кирилган жойда аёлларнинг намоз ўринлари ажратиб қўйилган. Атрофидаги чиройли китоб жавонлари девор вазифасини ўтайди. Эркакларнинг у ерга кириши мумкин эмас. Масжиди Набавийнинг ҳам ўнг ва чап тарафидаги жуда катта қисми аёллар учун тайин қилинган. У ерга эркакларнинг ҳатто яқинлашиши ҳам жиноят. Шунинг учун Масжиди Набавийда аёлларнинг намоз масаласида ҳеч қандай қийинчилик туғилмайди. Лекин Масжиди Ҳаромда аёллар намоз ўқишлари учун алоҳида шароитлар яратилган бўлса-да, улар намозда эркаклар орасига аралашиб, ажиб ва ғаройиб манзара пайдо қиладилар. Бир аёлнинг эркаклар сафига кириб олиб, намозга иштирок этиши натижасида уч эркакнинг намози фосид бўлади: 1 – аёлнинг ўнг томонидаги; 2 – аёлнинг чап томонидаги; 3 – аёлнинг орқасидаги эркак. Агар иккита аёл ёнма-ён туҲАРАМДАГИ НАМОЗЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ ЭРКАКЛАРГА ЯҚИН ТУРИШИ риб олса, 4 та, яъни ўнг ва чапдаги ҳамда орқадаги 2 та эркакнинг намози фосид бўлади. Буни муҳтарама аёлларимиз, опа-сингилларимиз яхшилаб тушуниб олишлари шарт.
Замира Тўйчиева 

"Омина" ижтимоий-маърифий журнал
"Манба: Ислом.Уз