ОЛТИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БЕРГАН БАРЧА ХАБАРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ
Мусулмон киши “Расулуллоҳ алайҳис ўзларига таълим берилган ваҳийни хабар берганлар”, деб эътиқод қилиши фарздир.
“У ўз ҳавойи нафсидан гапирмас, у (Қуръон) нозил қилинаётган ваҳийдан ўзга нарса эмас!” (Нажм сураси 3-4-оятлар)
Шунга кўра ҳар бир мўмин киши динга тааллуқли барча хабарларни Муҳаммад алайҳис салом ўзларидан гапирмаганларига иймон келтириши лозим.
ЕТТИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ УЛУҒЛАШ
Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ибодат ҳисобланади. У зотга нисбатан одобни тарк қилиш эса амалларнинг бефойда бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Қуръони Каримда ШУНДАЙ ХАБАР БЕРИЛГАН:
“Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтармангва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларинигз хабата бўлиб қолмасин”, (Ҳужурот сураси, 20-оят)
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг тириклик чоғларида у зотнинг ҳузурларида овозни баланд кўтариш мумкин бўлмаганидек, кейин ҳам у зотнинг масжидларида, қабрлари ёнида баланд овозда гапирмаслик муҳим одоб ҳисобланади. Муҳаммад солаллоҳу алайҳининг исмлари тилга олинганида “набий” ёки “расул”, ёки шуларнинг маъностга далолат қиладиган бирор сифат билан айтиш ҳам у зот алайҳиссаломга нисбатан одоб ҳисобланади.
“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди.