1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХАЛҚАРО МАВЛИД АНЖУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК УЛАМО ҚАТНАШАДИ.

10-11-2020, 21:43 299 Ўқиш режими + -
Ҳиндистоннинг Керала штатидаги “Сунний маданият маркази”да ҳар йили Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари кенг нишонланади. Юқори даражада ташкил қилинадиган тадбирда бутун дунё уламолари йиғилади, юз минглаб кишилар қатнашади.
Бу йилги анжуманда Устоз Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий қатнашиб, “Одамлар орасида унсу-улфат ҳосил қилиш йўли ва бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай таълим берганлар” мавзусида маъруза қилади.
Анжуман 13 ноябрь куни соат 14:00 да бошланади. Ушбу тадбирни ҳамюртларимиз онлайн кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби, “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий Россия мусулмонлари диний идораси, Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиев томонидан “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган эди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Манба: Муслим.Уз