1442 йил 15 Рабиъус соний | 2020 йил 30 ноябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:16
Sunrise
07:35
Dhuhr
12:26
Asr
15:36
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАТАРИСТОНДА ОНЛАЙН-МАДРАСА ИШ БОШЛАЙДИ

14-11-2020, 07:13 20 Ўқиш режими + -
Татаристон мусулмонлари идораси йил охиригача онлайн-мадрасини ишга тушириш ниятида. Идора раиси Комил Самиғуллиннинг айтишича, Она тили йили доирасида амалга оширилаётган онлайн-мадраси лойиҳасининг контенти фақатгина татар тилида бўлади. 
Ўзига хос мадраса тингловчилари учун машғулотлар тез орада бошланади. 
Татаристон мусулмонлар идораси Она тили йили доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди. Ушбу йўналишда амалга оширилган энг муҳим иш Қуръони карим маъноларининг татарча тарижмаси – “Каломи шариф. Маъновий таржима” китобининг чоп этилиши бўлди. Мазкур китоб Татаристондаги барча масжидларга етказиб берилган. “Каломи шариф. Маъновий таржима” китобининг бепул аудоверсияси ҳам яратилган бўлиб, тез орада рус ва татар тилларидаги мобил иловаси ишга тушади. 
Бундан ташқари, масжид ва мадрасаларда татар тили танловлари ташкил этилди ва уларда 1200 дан ортиқ киши қатнашди. 
Татаристон мусулмонлари идорасида ўтказилган йиғилишда муфтий Комил Самиғуллин ёшларни татар-мусулмон анъаналарида тарбиялашга ва татар тилли муҳитни яратишга чақирди. 

Манба: Азон.Уз