1442 йил 15 Рабиъус соний | 2020 йил 30 ноябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:16
Sunrise
07:35
Dhuhr
12:26
Asr
15:36
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АВСТРАЛИЯДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛМОҚДА

14-11-2020, 16:13 23 Ўқиш режими + -
Австралиянинг Мелбурн шаҳрида яшовчи мусулмонлар коронавирус пандемияси сабабли саккиз ой олдин ёпилган масжидда қувончи ва ҳаяжон билан жума намозини адо этдилар. Намозхонлар Мидоу-Хайтсдаги масжидга йиғилиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши зарур масофа ва бошқа чораларга риоя қилиб, 5 кишидан иборат имомлар билан 50 кишилик гуруҳларда жума намозини ўқидилар. Намоздан сўнг масжид имоми Салоҳиддин Уяр узоқ танаффусдан сўнг биринчи жума намози адо этилганидан хурсандлигини билдириб, Яратганга шукроналар келтирди.
“Биз озгина хавотирдамиз, масжидни жуда соғиндик, бу биз учун қийин синов бўлди. Умид қиламанки, энди биз Аллоҳнинг марҳамати билан касалликни енгиб ўтамиз», – деган имомлардан бири Усмон Қоратош.
23 ноябрда кучга кирадиган карантин чораларини бекор қилишнинг навбатдаги босқичидан сўнг Мелбурнда ҳали ҳам ёпиқ бўлган бошқа масжидлар ҳам ибодат учун қайта очилиши кутилмоқда.

Манба: Азон.уз