МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ.
ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (7-қисм)
"«Заиф-ночор одамларга кўмак беришинг ҳамда одамларга озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйишинг сен учун садақадир (Ибни Хузайма ривояти).
Одамларга озор берадиган йўлдаги нарсалар-тош, тикон, нажосат ва шунга ўхшаган нарсалардир.
Исломнинг мусулмонлар соғломлиги ва покизалигига берган эътибори, уларнинг одобий ва моддий қувватларига берган эътиборининг бир қисмидир.Чунки Ислом мусулмон томирида унга куч-қувват берадиган қон жўш уришини хоҳлайди.Ҳолбуки, нимжон таналар ва кучсиз қўллар ҳеч нарса қила олмайдилар.Тана соғломлиги ўзгача фазилатдир. Бу фазилатлар инсоннинг тўғри фикрлашидагина эмас,балки, инсон ҳаёт ва одамлар орасида бўлганида ҳам ҳамма соҳаларда яққол кўринади.
Ислом рисоласининг асосий ғояси ҳам мусулмон жамияти соғлом бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун Ислом касалликнинг ҳар томонлама олдини олади. Шу ўринда унутмаслик керакки, гуноҳ ишлардан йироқ бўлиш ёмон касалликлардан сақланишдир.
Мободо инсон дард чангалига тушиб қолса, ундан халос бўлиш учун даволаниши лозим.
Бу борада Расулуллоҳ шундай деганлар: «Аллоҳ ўзи туширган дардга давони ҳам туширган» (Имом Бухорий ривояти).
«Аллоҳ дардни ҳам давони ҳам туширган. Шундай экан даволанинглар. Лекин ҳаром нарсалар билан даволанманглар! (Абу Довуд ривояти).
«Ҳар қандай дардга даво бор. Агар бемор дардига даво изласа, у Аллоҳ изни билан дарддан фориғ бўлади” ( Имом Муслим ривояти).
Бироқ беморлар шифо топиши учун табиблар маслаҳатига қулоқ тутмоқлари лозим. Шифо кўзлаб хурофотларга ва бахшиларга мурожаат қилишлари дуруст эмас.
(давоми бор)
"Мусулмон хулқи" китобидан.