1442 йил 15 Рабиъус соний | 2020 йил 30 ноябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:16
Sunrise
07:35
Dhuhr
12:26
Asr
15:36
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАТАРИСТОНДАГИ САВДО МАРКАЗЛАРИДА НАМОЗХОНАЛАР ОЧИЛАДИ

17-11-2020, 11:57 14 Ўқиш режими + -
Кеча, 16 ноябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда Мусулмон тадбиркорлар уюшмаси раҳбари Айдар Шагимарданов Татаристондаги барча савдо марказларида намозхона очиш таклифини билдирди. 
Шагимарданов одатда мусулмон мамлакатлардаги савдо марказларида намозхоналар бўлишини, Татаристонда эса намоз ўқиш учун дастлаб Қозон аэропортида шароит яратилганини ва бу ишни давом эттириш зарурлигини айтди. Мусулмон тадбиркорлар уюшмасининг ташаббуси ва моддий кўмаги билан савдо марказларида ҳам намозхоналар очиляпти. 
“Бундай лойиҳалар «Сувар Плаза» ва «Караван» савдо марказларида амалга оширилди. Сизнинг қўлловингиз билан Қозондаги ва республиканинг йирик шаҳарларидаги савдо марказларида ҳам намозхоналар очмоқчимиз”, – деди Шагимарданов. Мусулмон тадбиркорлар уюшмаси очиладиган намозхоналарни таъмирлаш, ижара ва коммунал тўлов харажатларини ўз зиммасига олади. 
Рустам Минниханов ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Саноат ва савдо вазири Альберт Каримовга савдо марказларига республика раҳбарияти томонидан тегишли хат жўнатишга кўрсатма берди.

Манба: Азон.Уз