1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЧ ТАЛОҚ МАСАЛАСИ

17-11-2020, 18:11 594 Ўқиш режими + -
САВОЛ:

Ассалому алайкум. Аёлим билан телефонда тортишиб қолиб уч талоқсан деб юбордим. Биз қайта никоҳ ўқитсак бўладими? Ҳозир Россиядаман.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аввало шуни доимо такрор айтамизки, талоқ масалалари телефон ёки мактуб орқали ҳал қилинмайди. Эр-хотин бирор расмий имом-домла ҳузурига бориб, жонли мажлисда батафсил ҳал қилиб олишлари лозим бўлади. Зеро мактубларда номаълум ва нозик жиҳатлар ёзилмай қолган бўлиши мумкин. 
Сизларнинг ҳолатда айрим оилаларда учрайдиган эр-хотин бир-бирини олдидаги бурчларини билмаслик оқибатида мазкур жанжал, унинг ортидан эса кўнгилни хира қилувчи ҳодиса рўй бериб турибди. Аслида талоқ қилиш ҳуқуқини эркакка берилиш ҳикматларидан бири, Эркак кишида вазминлик, оғир-босиқлик борлиги учундир. Аммо айрим эркаклар бу масъулиятни имтиёз деб тушуниб, хоҳлаганича айтиб, кейин йўл қидиришга тушадилар. Ҳар қандай низони талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкинку. 
Сизнинг ҳолатингизда уч талоқ қўйган бўлсангиз сизларда яшаш имкони қолмаган бўлади. Сиз уйга қайтиб бирор масжид имомига учрагунга қадар гаплашмай туринглар. 
Сиз қайтиб келгач эр-хотин биргаликда яқин ҳудуддаги масжидга бориб, имом домлага масалани тўлиқ баён қилиб, жавобини билиб олинглар.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.