1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КЛИК ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИБ ХИЗМАТ ХАҚИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

17-11-2020, 18:15 463 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Мен тадбиркорман. Click хизмати орқали пластигимдан одамлар телефонига пул ташлаб берсам ёки хизмат кўрсатсам, хизмат ҳақи олсам бўладими?

ЖАВОБ:
Яқиндагина телефонга пул солиш ишини “пайнет” орқали амалга оширар эдик. Бугун эса унга ҳам ҳожат қолмади. Балки, ўзимизнинг пластик карточкамиздан тўловларни амалга оширяпмиз. Бу ҳам бир қулайлик таъбир жоиз бўлса ҳожатбарорликдир. Бунда агар хизмат ҳаққи сифатида ҳақ олинса  монеълик йўқ. Бошқа хизмат кўрсатиш, агар бировнинг псластигига пул ташлаб бериш бўлса, бу қарз ҳисобланиб, неча пул ташлаб берсангиз шуни ва комиссия хизматини ҳам олишингиз мумкин. Аммо ундан ортиқ пул олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.