1442 йил 15 Рабиъус соний | 2020 йил 30 ноябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:16
Sunrise
07:35
Dhuhr
12:26
Asr
15:36
Maghrib
17:15
Isha
18:35

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИЛЛАТЛАР ВА КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

18-11-2020, 09:40 26 Ўқиш режими + -
Миллатлар ва конфессиялараро муносабатлар -  мамлакат барқарорлигининг гарови

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларда инсон шаъни, эътиқод эркинлиги ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш ғояси ўз ифодасини топган. Жумладан, Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий мақсади ва тамойили ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари,  кафолатларини таъминлашга қаратилгани эътиборга моликдир.
Тарихан босиб ўтган йўлимизга бир назар ташлаб, мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йили мобайнида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб этар эканмиз, конфессиялараро мулоқот, миллатлар ва динлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик   соҳаларида самарали ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз.
Ўзбекистон - кўп миллатли мамлакат. Бугун унинг ҳудудида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка, Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган миллий сиёсат ишлаб чиқилди.
1992 йилда ташкил этилган Байналмилал маданият маркази давлатимизнинг миллатлараро муносабатларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги нишонасидир. 
Бугун ватанимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари Конституция ва мустақил Ўзбекистон қонунларида белгилаб қўйилган тенг ҳуқуқлилик ва кенг имкониятлардан фойдаланиб, тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшамоқдалар, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ўзга дин вакилларининг тили, ўзига хос маданиятини ривожлантириш, анъана ва удумларини сақлашга қаратилган барча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, қонунчилик соҳасида ҳам ўзининг салоҳияти ва меҳнати билан юқори мавқега эришган турли миллатга мансуб кишилар фаолият кўрсатишади. Миллий маданият, донишмандликнинг чексиз чашмалари, инсониятнинг умумий маданиятини тўлдириб борадиган янги қадриятлар, табиий муҳитга мослашишнинг асрлар оша чархланиб келган ижтимоий тажрибаси, эстетик ранг-баранглик жамиятимизда мавжуд бўлган бағрикенгликнинг негизида туради. Зеро, бағрикенглик тинчликни сақлашнинг, инсонларни ҳар томонлама ривожланишининг энг муҳим тамойили бўлибгина қолмай, балки унинг зарур шарти ҳамдир.
Юртимиздаги ноисломий ташкилотлар томонидан христиан ва яҳудийлар учун муқаддас қадамжоларга зиёратлар ташкил этилади. Ҳар йили Тошкент ва Ўзбекистн епархияси томонидан Исроилнинг Иерусалим шаҳрига, шунингдек, Россия ва Греция давлатларига зиёратлар ташкил этиш яхши анъанага айланган. Мустақиллик йилларида юзлаб черков, синагога ва ибодат уйлари, хусусан, Тошкент, Самарқанд, Навоийдаги православ ибодатхоналари, Тошкент шаҳридаги католик костёли, Самарқанддаги Арман-апостол черкови, Тошкентдаги Будда ибодатхонаси қайта барпо этилди, таъмирланди. 
Меҳмондўстлик, саховат ва том маънодаги бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Шўролар даврида ўз туғилган юртларидан бадарға қилинган турли миллат вакиллари Ўзбекистонга олиб келинди. Халқимиз энг оғир дамларда уларга ёрдам қўлини чўзди, бир бурда нонини ҳам баҳам кўрди. Корейслар, немислар, турклар, поляклар, греклар, қрим-татарлар бу ерда ўзларининг иккинчи ватанини топди. Уларнинг ҳозирги авлодлари учун эса Ўзбекистон она Ватандир. Чунки улар шу ерда туғилди, ўқиди, обрў-эътибор топди, ўзбек халқининг меҳр булоғидан баҳраманд бўлди.
Давлатимиз миллий сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратишдан, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик ўз-ўзидан вужудга келадиган ҳодисалар эмас, балки давлат томонидан олиб бориладиган миллий сиёсатнинг ҳосиласидир. Бугун юртимизда 130 тадан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандларидек яшаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур йўналишдаги ислоҳотлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бутунлай янгича маъно-мазмун касб этиб бораётир. Чунончи, 2017–2021 йилларда Ўзбекис¬тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишидан бири хавфсизлик, диний бағрикенг¬лик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат этиб белгиланган. Бугун шу йўналиш асосида аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллатлар вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни, яқин қўшниларимиз билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ишлар олиб борилаётир.
Мамлакатимиздаги миллатларни ягона Ватан туйғуси бирлаштиради. Зеро, Ўзбекис¬тон Республикасининг Конституциясида ҳам фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган. Жумладан, унинг 8-моддасида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади» деб белгилаб қўйилган.
Ана шундай оқилона сиёсат натижасида мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб фуқаролар жамиятимиз ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳаётида фаол иштирок этиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, давлатимизнинг буюк келажагини таъминлаш йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Улар Ўзбекистонни ўз Ватани, тақдирларини ўзбек халқи тақдири билан туташ, миллий маданиятлари ривожини мамлакатимиз тараққиётининг узвий қисми, деб билмоқда.
Хусусан, республикамиздаги турли миллат ва элатларнинг миллий марказлари давлат тадбирлари ва умумхалқ байрамларида фаол иштирок этиб келади. Мус¬тақиллик байрамига бағиш¬лаб ўтказиладиган «Ўзбекистон — умумий уйимиз», «Ватан битта, Ватан ягона», «Бизнинг кучимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда» каби фестиваллар миллатлараро дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. 
Агар жамиятда турли миллатга мансуб кишиларнинг тенглиги таъминланмаса, ҳақ-ҳуқуқлари эътироф этилмаса, тили, урф-одатлари камситилса, миллатлараро низолар келиб чиқиши мумкин. Европада ҳам, Осиё мамлакатларида ҳам бунга мисоллар кўп.
Юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик дунё миқёсида тан олинмоқда. 2018 йил апрель ойида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг камсонли миллатлар масалалари бўйича Олий комиссари Ламберто Заньер Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташриф доирасида унинг Фарғона, Наманган вилоятларига сафарлари уюштирилиб, жойларда учрашувлар ташкил этилди.
Олинган таассуротлар ва хулосалар асосида 2018 йил 14–15 июль кунлари Италиянинг Удин шаҳрида ЕХҲТнинг давлатлараро муносабатларда кам сонли миллатлар тўғрисидаги Больцан тавсияларининг 10 йиллигига бағишлаб ташкил этилган халқаро конференцияда Ламберто Заньер Ўзбекистоннинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги тажрибасига юқори баҳо берди ва мазкур тажриба ЕХҲТ учун амалий аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.
Эътироф этиш лозимки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юксак сиёсий иродаси туфайли Марказий Осиё минтақасидаги қўшни мамлакатлар билан азалий дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамлангани халқимизнинг хоҳиш ва истакларини, азалий орзуларини ўзида ифода этмоқда. Бинобарин, қўшни мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти иститутларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтганда, ўз миллатини, халқини севган одам бошқа миллат вакилларига ҳам ҳурмат кўзи билан қарайди. 

[spoiler]Миллатлар ва конфессиялараро муносабатлар -  мамлакат барқарорлигининг гарови

М.Қораев

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари