1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (8-ҚИСМ)

28-11-2020, 09:03 339 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (8-қисм)

    Ислом рисоласининг асосий ғояси ҳам мусулмон жамияти соғлом бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун Ислом касалликнинг ҳар томонлама олдини олади. Шу ўринда унутмаслик керакки, гуноҳ ишлардан йироқ бўлиш ёмон касалликлардан сақланишдир. 
       Мободо инсон дард чангалига тушиб қолса, ундан халос бўлиш учун даволаниши лозим.
       Бу борада Расулуллоҳ шундай деганлар: «Аллоҳ ўзи туширган дардга давони ҳам туширган» (Имом Бухорий ривояти).
        «Аллоҳ дардни ҳам давони ҳам туширган. Шундай экан даволанинглар. Лекин ҳаром нарсалар билан даволанманглар! (Абу Довуд ривояти).
     «Ҳар қандай дардга даво бор. Агар бемор дардига даво изласа, у  Аллоҳ изни билан дарддан фориғ бўлади” ( Имом Муслим ривояти).
     Бироқ беморлар шифо топиши учун табиблар маслаҳатига қулоқ тутмоқлари лозим. Шифо кўзлаб хурофотларга ва бахшиларга мурожаат қилишлари дуруст эмас. 
    Расулуллоҳ айтганлар: «Кимки тумор осиб олса,  Аллоҳ уни охиратга етказмайди ва кимки тешик тош осиб олса,  Аллоҳ уни ҳимоя қилмайди.(Ҳоким ривояти).
         Афсуски, тумор, тешик тош, ҳар хил нарсаларни ишониб даволанишлар тобора ривожланиб бормоқда. Ҳолбуки, Ислом буни  Аллоҳга шерик қилиш, деб ҳисоблайди.
         Расулуллоҳ айтганлар: «Тумор осиб олган киши мушрикдир» (Имом Аҳмад ривояти).
      Ислом инсоният орасида покизалик сақланиб қолиши учун уларга баданий чиқиндиларни махсус чуқурларга—ҳожатхоналарга—ташлашни буюради. Акс ҳолда у нажосатлар сувларга, йўлларга ва одамлар ўтирадиган жойларга ёйилиб кетиши мумкин.
     Расулуллоҳ: «Оқин ҳамда оқмас сувларга бавл қилманглар!»(Имом Муслим ривояти., деб буюрганлар. Бундай ишларни қилувчилар лаънатга лойиқдир.
             Йўлларга бавл қиладиганлар эса барчанинг нафрат ва ғазабини қўзғайди.
    Расулуллоҳ шундай деганлар: «Мусулмонлар юрадиган йўлларга бавл қилганларга   Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати
бўлсин!»(Имом Байҳақий ривояти).
      Касалликнинг олдини олишда Ислом жорий қилган қоидалардан яна бири-касаллик зоҳир бўлган шаҳардан чиқмаслик ва у шаҳарга ташқаридагилар кирмасликларидир.  
(давоми бор)

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили