1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУШУК БЕРГАН САБОҚ

28-11-2020, 18:20 466 Ўқиш режими + -
Кузнинг салқин кунлари. 
Менга нотаниш бўлган маҳаллада шом намозини ўқиш учун масжид қидирардим. Аксига олиб вақт ҳам кеч бўлиб қоляпти. Ниҳоят, кичкинагина масжид топдим. Машинани четга қўйиб қарасам, бир неча ўсмир йигитлар ерга тикилганча ўтиришибди. Қизиқиб қарадим, ерда мушук боласи беҳол ётарди. 
Йигитлардан бири уни силаб-сийпаб шеригига “Йўқ! Ҳали ўлмаган, нафас оляпти” деди. Ичимда “Мушук болаларини кўпини боққанман. Тирик қолиши даргумон” деб шошганча масжидга кириб кетдим. Намозни адо этиб чиқиб қарасам, ҳалиги йигитлар хурсанд. Бири мушукчани қучоқлаб силаяпти. Мушукча ҳам ўзига келиб қолган. 
Яна бир йигит телефонда масжид манзилини тушунтиряпти. Бу манзарани кўриб, улар жониворни ветеринарга олиб боришмоқчи эканини англадим. Эй Раббим! Бу кишилар қандай қалб эгаси экан-а?! Ўзимдан ўзим уялиб кетдим. Мушукларни яхши кўраман деб юрардим. Энди савобдан бебаҳра қолиб, ўзим эса қуруқ даъвогар эканлигимни сездим. 
Йўлда кетарканман: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимиз ҳам худди шу кўринишга эга эмасмикан?!” дея савол бера кетдим. Яъни уларни севамиз деб даъво қиламизу суннатга эргашмаймиз...


Манба: Азон.уз