1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШАЙХ АБДУРАҲМОН СУМАЙТНИНГ ИТАЛИЯЛИК ПАСТОРГА ЁРДАМИ

29-11-2020, 08:35 341 Ўқиш режими + -
Шайх Абдурраҳмон Сумайтнинг машинаси шаҳардан узоқроқ жойда бузилиб қолади. Унинг олдидан италиялик пастор бир нечта ҳамроҳлари билан ўтиб қолади. Шайх улардан ёрдам сўрайди. Улар шайхга масхараомуз қилиб: "Муҳаммадга айт, ёрдам берсин!", деб ўтиб кетишади.
Шайх машинасини тузатиб йўлда давом этади. Буни қарангки, йўлда пасторнинг ҳам машинаси бузилиб қолади. Шайх ёнидаги ёш ҳамроҳлари билан биргаликда унинг машинасини тузатишга ёрдамлашиб юборади. Пастор хижолатдан терга ботиб кетади. Шунда шайх Сумайт унга: "Бу яхшиликни биз ўзимизча қилмаяпмиз, уни бизга набиййимиз Муҳаммад алайҳиссалом ўргатган", дейди.
Кейинчалик шайх Сумайтга ўша машинадаги барча насронийларнинг мусулмон бўлганлиги хабари етиб келади. Шайх: "Биз уларга ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик", дея хотирлайди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
Аллоҳга бўлган даъватда биз бу каби ишларга нақадар эҳтиёжлимиз!
Манба: Азон.Уз