1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СУРИЯДАН АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР ҚАЙТАРИЛАДИ

29-11-2020, 22:02 302 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюрди. Ташриф мақсади – ушбу мамлакат қийин аҳволга тушиб қолган аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги «операция»нинг ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фуқароларимизни ўз ватанига қайтариш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир ва ушбу мақсадлар учун чора-тадбирларни амалга ошириш фақат инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон иккита «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» акцияларини ўтказган, натижада 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан қайтарилган эди.

Манба:zamin.uz