1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИОҲАНН ВОЛФАНГ ГЁТЕ: "НАЖОТ СЕНСАН, МУҚАДДАС ҚУРЪОН!"

30-11-2020, 23:32 477 Ўқиш режими + -
Ҳамма нарса сенинг даракчинг!
Қуёш чиқиб қолса, ишонгум,
Ортидан сен келурсан чиқиб.
Гар тонг чоғи боққа кирурсен –  
Нилуфарлар ичра – нилуфар,
Гуллар аро бир гул эрурсен.
Сен рақс этсанг сирғалиб, ёна,
Сайёралар сен-ла айланар,
Юлдузлар ҳам сенга парвона.
Тунда – тун  ҳам чўксайди қани –
Шуъланг ила ойни енгурсанг,
Ул дилором, жилвакор ойни.
Нур сочурсан сен ҳам – дилором,
Хизмат қилур сенга, қуёшим,
Ой, сайёра, гуллар ҳам тамом.
Қуёш! Гўзал кунларни ато
Қилғил менга, қилгандек инъом
Дунёга – ҳам ҳаёт, ҳам бақо!
*   *   *
(“Ғарбу шарқ девони”дан)
Машриқни ҳам яратган – Аллоҳ,
Мағрибни ҳам бор этган – Аллоҳ. 
Унга халал – кулфат йўқ жуда,
Шимол, Жануб – Унинг ҳукмида! 
*   *   *
(“Ғарбу шарқ девони”дан)
Саҳобалар ўқиса Қуръон,
Аллоҳ номин атарди, бебок;
Ҳурмат сақлаб ҳар бир мусулмон, 
Иймонини тутар эди пок.
Ҳозир янги телбалар вайсаб,
Тилда этар ҳақ сўзни вайрон.
Адаштирар бандаларни заб,
Нажот сенсан, муқаддас Қуръон!
*   *   *
(“Ғарбу шарқ девони”дан)
Нодон ҳар бир каломни 
шарҳлашга сержуръатдур,
Авом айтар: “Ҳар сўзнинг 
таъвилин билажакмиз!” 
Ҳолбуки, “Ислом” сўзи – 
Аллоҳга итоатдур,
Баски, Исломда яшаб, 
Исломда ўлажакмиз!..
*   *   *
(“Ғарбу шарқ девони”дан)
Аёлларга бўлгин меҳрибон, иноқ, 
Эгри қовурғадан яралмиш аёл.
Уни эгри қилиб яратмиш Халлоқ,
Тикламоқ истасанг – сингайдир, алҳол! 
Тегмасанг – у балки қолар эгилиб, 
Бу Одам Атодан бизга сабоқ – дарс:
Аёлга хушфеъл бўл, тузатаман деб,
Эгри қовурғани синдирмагил, бас!


Таржимон: Мирзо Кенжабек

Манба: Азон.Уз