1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БУГУН ТАТАРИСТОНДА ИҲТ МАМЛАКАТЛАРИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАРИ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТАДИ

1-12-2020, 09:25 510 Ўқиш режими + -
Бугун 1 декабрь куни Қозон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ICYF) ёш тадбиркорлари форуми бўлиб ўтади.
ICYF маълумотларига кўра, IT-стартаплар онлайн ва офлайн форматларда инвесторларга тақдим этилади.
IT парки 18 та мамлакатдан янги бизнес алоқалари ва уларни амалга ошириш учун инвестицияларни топишдан манфаатдор бўлган 30 дан ортиқ лойиҳа муаллифларини бирлаштиради. Ҳар бир стартапнинг тақдимоти уч дақиқа давом этади.
Энг қизиқарли лойиҳалар учун форум ҳамкорлари томонидан таъсис этилган 25 минг долларлик мукофот жамғармаси тақдим этилади.
Islam.ru маълумотларига кўра, нақд пулсиз совринларнинг нархи 200 минг доллардан ошади.
Бундан ташқари, тадбирда "Россия-ИҲТ"йўналиши бўйича халқаро ёшлар ҳамкорлиги бўйича лойиҳа бюросини тузиш тўғрисида битим имзоланади.
Шунингдек, ICYF ва Татаристон ёшлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни ўз иичга олувчи Ёшлар ишлари бўйича федерал бошқарма (Росмолодежь) ва Татаристон ёшлар вазирлиги ўртасида ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзоланади.
Идора Татаристонда ёшларнинг ишига баҳо беради ва Ислом дунёси ёшлари биргаликда ишлайдиган лойиҳаларни амалга оширади.
Лойиҳа бюроси орқали тадбиркорлик рағбатлантирилади, истеъдодли ёшлар эса янги уфқларни кашф этиш имконига эга бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати