"ҒАМХЎР БЎЛАЙЛИК" ХАЙРИЯ ТАДБИРИ
3469
1-12-2020, 10:03
365
Ўқиш режими
+
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг ташаббуси билан 2020 йил 26-27 ноябр кунлари Қашқадарё вилоят филиалида “Ғамҳўр бўлайлик” хайрия тадбирнинг ноябр ойлиги бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилояти филиали раҳбари Б.Эшмуродов бошчилигида имом хатиблар, ҳудуий зиёратгоҳ ходимлари билан биргаликда боқувчисини йўқотган ёлғиз оналар ҳамда кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, моддий кўмак кўрсатиш масжид ходимларига, Нишон, Муборак, Косон, Касби, Деҳқонобод, Яккабоғ, Китоб, Қарши шаҳри ва туманида ўтказилди.
Олис маҳалларда яшовчи закотга ҳақдор фуқаролардан 100 (бир юз) та хонадонларига жами 12 694 440 (ўн икки миллион олти юз тўқсон тўрт минг тўрт юз қирқ) сўмлик 10 кг ўн, 5кг шакар, 5 кг гуруч ва 3 литрли ўсимлик ёғидан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.
Тадбир давомида хонадон соҳибалари ва закотга ҳақдорлар “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди, Қашқадарё вилояти филиали ташкилотчиларига, раҳбариятига алоҳида ташаккур изҳор қилиб, ҳақларига дуолар қилишдилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида хайру эҳсонни кимларга ва қандай қилинишини айтиб, улар орасида етимларни алоҳида зикр қилиб ўтган: яъни “Сиздан (эй Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир”. ( Бақара сураси, 215-оят).
Етимларга ғамхўрлик қилиш борасида бошқа бир ҳадисда:
яъни: “Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз с.а.в айтдилар: “Мусулмонларнинг уйи ичида энг яхшиси етимга яхши муносабатда бўлинган уйдир. Мусулмонларнинг уйи ичида энг ёмони етимга ёмон муносабатда бўлинган уйдир”, - деганлар. (Имом ибн Можа ривояти).
«Вақф» хайрия жамоат фонди юртимиздаги мўмин-мусулмонларни Аллоҳ таоло розилиги учун кўпроқ саховат кўрсатишга чақиради.



Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга ва етимларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафида жой олишимизни насиб айласин, ҳидоят йўлида собитқадам қилиб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этсин!
М.Абсоатов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё филиали бош мутахассиси