1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МАСЖИД - АЛЛОҲНИНГ УЙИ

1-12-2020, 10:06 991 Ўқиш режими + -
                            МАСЖИД - АЛЛОҲНИНГ УЙИ
                                                     (1-қисм)
Маълумки,“масжид” сўзи арабча бўлиб, у “саждагоҳ”, “ибодат қилинадиган жой” деган маъноларни англатади. Бу сўзнинг маъноси ҳақида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да:“Масжид(арабча)-сажда қилинадиган, намоз ўқиладиган жой, мачит; ибодатхона.Мусулмонларнинг жамъ бўлиб, ибодат қиладиган ибодатхонаси” дейилади.     
Ер юзидаги барча саждагоҳлар Аллоҳ таолонинг уйларидир. Аллоҳ таоло “Қуръон Карим”да шундай марҳамат қилади:“ Ва дарҳақиқат, масжидлар Аллоҳникидир, шунинг учун Аллоҳдан ўзгага сиғинманг” (Жин сураси, 18-оят).
Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Ҳасан Басрий (р.а):“Аллоҳ таоло “масжидлар” деганда барча ибодатхоналарни назарда тутади” деганлар. Демак, ер юзидаги барча саждагоҳлар (масжидлар, аҳли китобларнинг ибодатхоналари)Аллоҳникидир! Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в).:“Менга ер саждагоҳ ва поклагувчи қилиб берилди”, деганлар. Шунинг учун ернинг ҳамма жойини Аллоҳ таолонинг Ўзи яратгани сабабли бу саждагоҳларда Аллоҳдан ўзгага сиғиниш,Унга бирор нарсани шерик қилиш мумкин эмас” дейилади.
Масжидлар мўъмин-мусулмонларнинг жамоа бўлиб  ибодат қиладиган жойларидир..“Ислом энциклопедия”сида:“Масжид, мачит(араб.-сажда қилнадиган жой)-мусулмонлар жамоа бўлиб намоз ўқийдиган жой, ибодат уйи. Масжидлар асосан кундалик беш вақт намоз ўқиш учун мўлжалланган.Жума ва ҳайит намозлари эса жоме масжидларда ўқилади”дейилади.
Ер юзида ҳидоят маёғи сифатида одамлар учун биринчи қурилган уй ҳам Аллоҳнинг уйи (Байтуллоҳ) дир. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Дарҳақиқат, одамлар учун қўйилган биринчи уй-Баккадаги муборак ва одамлар учун ҳидоят қилинган (уй)дир”. (Оли Имрон сураси, 96-оят). Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон” шундай дейилади:“Баккадаги биринчи уй”дан мурод, Байтуллоҳдир. “Байтуллоҳ” луғатда “Аллоҳнинг уйи”дегани. Байтуллоҳ дейилганда асосан Маккаи-мукарримадаги Масжидул-Ҳаром ва ундаги Каъба назарда тутилади. Айримлар бу номни бутун шаҳарга ҳам нисбат беришади. Умуман ер юзидаги барча масжидлар Байтуллоҳ, яъни Аллоҳнинг уйларидир”. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) давриларида энг биринчи қурилган масжид Мадина шаҳри чеккасидаги Қубо масжидир. Қубо масжидидан кейин қурилган масжид Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг  Мадина шаҳридаги масжидларидир.
Юртимизда дастлабки қурилган масжидлардан бири Самарқанд шаҳридаги«Ҳазрати Хизр» масжиди ҳисобланади. Манбаларда у Қутайба ибн Муслим (668-715) томонидан қурилган деб эътироф этилади. 
 Дунёдаги барча масжидлар бир хил мақомдадирлар аммо Маккаи-мукаррамадаги “Масжидул-ҳаром”, Мадина шаҳридаги “Масжидун-Набий”,Қуддус шаҳридаги “Масжидул-Ақсо” масжидлари бошқа масжидлардан ибодатга бериладиган савоб жиҳатидан фазилатлироқ ҳисобланади.
(давоми бор)
Р уҳиддин домла  Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими