1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУЁШДА КУЧЛИ ПОРТЛАШ ЮЗ БЕРДИ

1-12-2020, 11:14 347 Ўқиш режими + -
Қуёшда кучли портлаш юз бергани маълум қилинди

Қуёшда 29 ноябрда портлаш юз берди. Таъкидланишича, ушбу портлаш охирги 3 йил ичидаги энг кучли чақнаш бўлди. 

Россия Фанлар академияси Физика институтининг рентген астрономияси лабораторияси сайтида маълум қилинишича, ушбу чақнашга 5 балли шкала бўйича 4 балл берилган ва у энергия чиқариши бўйича фақатгина Х синфдаги чақнашлардан ортда қолади. 
Портлаш Қуёшнинг Ердан кўринмайдиган қисмида юз берган. Шу сабабли чақнаш кучи рентген нурланиш детекторлари қайд қилгандагидан анча катта бўлиши мумкин. Чунки портлаш билан қамраб олинган ҳудуд шунчалик катта бўлганки, чақнашнинг юқори қисми қуёш гардишининг чап чеккасидан кўринган. Олимлар аслида чақнаш энг юқори - Х синфдаги чақнаш қаторига кириши мумкинлигини айтишган.
Астрономларнинг таъкидлашича, портлаш Ерга таъсир кўрсатмайди, чунки чақнаш вақтида ажралган зарядланган зарралар ва плазма оқимлари сайёрамиздан 100 млн км олисроқдан ўтади. 

Манба: Кун.Уз