1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«САРҲИСОБ» ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

3-12-2020, 15:23 511 Ўқиш режими + -



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қў­мита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўз­бе­­кис­­тон Миллий телерадио­компа­нияси, Ўзбекистон му­сул­мон­лари идораси, Тошкент ислом уни­вер­си­тети би­лан ҳам­­­корликда мустақил­лик йиллари Ўзбекистонда ди­ний-маърифий соҳада амалга ошири­лаётган ислоҳот­ларни кенг тар­ғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадр­лаш, динлараро бағрикенглик ва ҳам­корлик ғоя­ларини омма­лаш­­ти­­риш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаёт­ган ёш авлодни ёт ғоя­лардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкор­лар­ни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақ­са­ди­да «Сар­ҳисоб» тан­ловини ўтказади.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг
1 декабргача газета ва журналларда босил­ган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўр­са­­­тилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материал­лар 2020 йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади. Ҳу­­­дудий босқич ғолиблари республика босқичида қат­на­шиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Танловнинг ҳудудий босқичи 10 декабргача ўтказилиши кўзда тутилган.
Республика босқичи ғо­либлари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар ора­­сидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолиб, деб то­пил­ган­лар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
Бош мукофот: «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусидаги энг яхши ижодий иш.
Fолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо сов­­ғалари билан тақдирланади.
Асосий мукофотлар:
энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – I, II, III ўринлар);
энг фаол тарғиботчи (I, II, III ўринлар);
Fолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда таш­ки­лот­чиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интер­нет­да эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўл­маслиги керак).
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи во­ситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 ми­нутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нус­­хаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.
Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қи­линади:
– муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бо­раёт­ган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;
– паспорт нусхаси.
Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари ҳар бир ҳудуд бўйича Ўзбе­кис­тон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликларига топ­ширилади. Боғланиш учун маълумотлар:
Андижон вилояти  (74) 228-01-58
Бухоро вилояти  (65) 224-40-51
Жиззах вилояти  (72) 223-85-30
Навоий вилояти  (36) 225-17-47
Наманган вилояти  (69) 226-10-01
Самарқанд вилояти  (66) 235-34-18
Сирдарё вилояти  (67) 227-23-00
Сурхондарё вилояти  (76) 225-52-00
Фарғона вилояти  (73) 226-72-44
Хоразм вилояти  (62)  228-44-38
Тошкент вилояти  (95) 142-14-54
Тошкент шаҳри  (71)  235-22-21
Қашқадарё вилояти  (75) 225-56-32
Қорақалпоғистон Республикаси  (61) 229-02-64
 
«Сар­ҳисоб» тан­ловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
 
Ташкилий қўмита

Манба: Муслим.уз