Ўқув семенар-тренинг бошланди
Бугун 3 декабрь куни Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллиги ва Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар билан 2 кунлик ўқув-семенар-тренинг бошланди.
Ўқув семенар-тренинг биринчи кунида Касби , Деҳқонобод туман, Косон, Ғузор, Нишон, Миришкор, Қамаши, Муборак, Чироқчи, Қарши шаҳри ва туман отинойилари иштирок этишди.
Ўқув семенар-тренингда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Қашқадарё вилоят вакилининг ўринбосарлари М. Қораев, Р. Норқўчқоров, ЎМИ Қашқадарё вилоятдаги вакилининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Ш. Каромава, Қарши туман бош имом-хатиби А. Боймуродовлар томонидан "Аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни: муаммо ва ечимлар". "Аёлларга хос фиқҳий масалалар", "Бидъат-хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари", "Қирқ фарз баёни"мавзуларида маърузалар қилинди.
Худо хохласа, эрта 4-декабрь куни Китоб, Яккабоғ, Шаҳрисабз шахри ва туманининг отинойилари иштирок этиши режалаштирилган.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллигининг
Матбуот хизмати