ҲАЗРАТИ УМАР: ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ҲАМ УЧ ХИЛ БЎЛАДИ
3498
4-12-2020, 08:21
1 130
Ўқиш режими
+
-
Самура ибн Жундубдан:
“Умар(розияллоҳу анҳу) бундай деди:
Эркаклар уч хилдир: Аёллар ҳам уч хилдир. Шундай аёллар бор, номусли, мусулмон, яхши феълли, сув беришни билади, бола туғади, эри билан ҳаёт қийинчиликларини баҳам кўради ва эрига қилинган ёмонликларга ёрдам бермайди, аммо бу хил аёллар жуда кам.
Шундай аёллар бор, фақат бир идишга ўхшайди, бола туғишдан бошқа фазилати йўқ.
Учинчи хил аёллар эса жанжалкаш, исрофли, эрининг бўйнидаги буқоқ кабидир. Аллоҳ таоло истаса уни истаган кишининг бўйнига тақади ва олишни истаган пайтида олади.
Эркаклар ҳам уч хил. Шундай эркаклар бор, осонлаштирувчи, яхши феълли, ақл ва билим эгасидир. Бирор қийинчиликка дучор бўлганида ўткир зеҳни билан вазийятдан чиқиб кетишни ҳам билади.
Шундай эркак бор, қийинчиликка дуч келса, уни бир ўзи енга олмайди... Аммо оқил ва тажрибали кишилардан маслаҳат олади ва улар кўрсатган йўлдан боради.
Шундай эркаклар бор, довдир ва ҳеч нарсани билмайди. На ўзи бир йўл топа олади на кўрсатилган йўлдан боради” (Ал-Канз”, 8-жилд, 235 бет. Бу ҳадисни Ибн Абид Дунё, Ҳароитий, Байҳақий ва Ибн Асокир ҳам ривоят қилдган; Абу Нуъаймдан).
"Саодат асри ривоятлари китобидан"
Рустам Қиличев тайёрлади.