МУСУЛМОН ТАКСИСТ УЛКАН ЖАСОРАТ КЎРСАТДИ
3499
4-12-2020, 12:11
397
Ўқиш режими
+
-
МУСУЛМОН ТАКСИСТНИНГ УЛКАН ЖАСОРАТ КЎРСАТДИ
Истанбуллик 31 ёшли такси ҳайдовчиси Энгин Олач бир ишида исломий хулқни аён қилиб, катта ҳурматга лойиқ жасорат кўрсатди.
Такси ҳайдовчи бир хорижлик меҳмонни аэропортдан меҳмонхонага элтиб қўйди. Шундан сўнг мошина ювиш шаҳобчасига олиб борганида орқа ўриндиғида ичида кўп пул бўлган бир сумкини кўриб қолди. Ҳалиги хорижлик меҳмоннинг 300минг евро пули солинган сумка бўлиб чиқди. Мусулмон таксист дарҳол меҳмонхонага бориб тушириб қолдирилган пулларнинг ҳаммасини хорижлик меҳмонга қайтарди. Умидсиз чуқур ғамга ботиб турган меҳмон воқеанинг бундай тус олганидан хайратда қолди.
Энгин Олач охирги 7 йилдан бери Истамбулда таксистлик қилади. Яқинда биринчи фарзандли бўлди. Журналистларнинг: “Сайёҳ сизга қандай миннатдорчилик билдирди?” деган саволига Энгин: “50 евро берди. Мен ундан миннатдорман ва ҳурсандман. Мен ҳеч қачон бировнинг ноҳақ йўл билан олмайман. Чунки ноҳақ пул Исломда таъқиқланганлигини яхши биламан. Исломда таъқиқланган пуллар шубҳасиз менга ҳам оиламга ҳам бало келтири мумкин”
Бу ишни нафсдан ғолиб келиб улкан жасорат кўрсатиш деб ҳисобласак арзийди.
Интернет хабарлари асосида
Рустам домла Қиличев тайёрлади