1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИЛЛИЙ БАНК ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАДБИРИ МАБЛАҒИНИ ЭҲСОН ЙЎЛИГА ИШЛАТДИ

6-12-2020, 16:52 406 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки  акциядорлик жамияти халқимиз, бутун дунёга оғир келган жорий йилда бир хайрли ишга қўл урди. Банк бошқарувининг ташаббуси билан  2020 йил 5 декабрда ўтказилган йиғилишида бир қатор масалаларни муҳокама қилиб янги 2021 йилга бағишланган байрам корпоратив тадбирини ўтказишдан воз кечиб, бу мақсадга режалаштирилган маблағларни Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги “Дўстлик” ва “Новкент” маҳаллаларида жойлашган мактаб, мактабгача таълим масканлари, 2 та спорт зали ва 2 та қишлоқ врачлик пунктини реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларига йўналтиришга қарор қилди. Банк томонидан ушбу объектлар қурилишига  жами бўлиб 4,6 млрд. сўм маблағ беғараз ёрдам сифатида ажратилди.
Роббимиз бандаларини доимо саховатли бўлишга буюриб “Оли Имрон” сурасининг 134-оятида: “Улар (тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”, деб марҳамат қилган бўлса, шу суранинг 92 – оятида шундай дейди:  “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.
Мўмин банда саховат билан ризқим камайиб қолмайди, балки барака киради, деб ишонган ҳолда саховат кўрсатиши шарт. Чунки, Аллоҳ таоло ва расули (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ваъдаларига ишонади. Аллоҳ таоло айтади: “Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир” (Сабаъ, 39). Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, садақа билан мол камаймайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Ушбу тадбир хайрия  фаолиятига қўшилган биринчи ҳисса эмас.  Мамлакатимизда  бунёдкорлик, жумладан  таълим даражасини ошириш  йўлидаги ишлар ҳали  давом этади.  «Куч ишончда» шиори остида  ўз фаолиятини юритаётган банк  бундан кейин ҳам  инсонларнинг турмуш сифатини яхшилаш  ва уларнинг  фаровонлигини  оширишда ўзининг хайрли ишлари  билан ёрдам беради», — дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан берилган баёнотда.
Манба: Азон.Уз