1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

8-ДЕКАБР-КОНСТИТУЦИЯ КУНИ

7-12-2020, 12:14 1 139 Ўқиш режими + -
 
 
8 декабрь - Ўзбекистон тарихида муҳим санадир. Бу кун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун бўлиб, ушбу кун Республикамиз миқёсида кенг нишонланади. 
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барча Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқлари кафолатидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
                       
Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча мавжудотлар орасида Одам болаларини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганинининг хабарини бермоқда. Аввало,   одамнинг шакли, барча аъзоларининг тузулиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Бошқа махлуқотларда бу шакл, бу мутаносиблик ва бу каби мукаммал аъзолар йўқ. Сўнгра Аллоҳ таоло Одамни Ўз қўли билан яратиб, мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб, уни улуғлади.  Шунинг учун ҳам Ислом дини инсонни қадрлайди, улуғлайди, шарафи ва мартабасини юксакликка кўтаради. Ислом наздида барча инсонлар бирдирлар, бир-бирларига биродардирлар. Улардан бири бошқасидан ҳеч нарсада –на бойликда, на мансабда, на чирой ёки хушбичим гавдаси билан. На жамиятда тутган ўрни-ю, инсонларга етказган фойдаси билан устун бўлолмайди.   Аллоҳнинг наздида инсонларнинг энг улуғи фақат Унинг ўзидан қўрқадиган тақводорларидир”.  
Ушбу ояти кариманинг тафсирига аҳамият қиладиган бўлсак, инсонларни мукаррам қилиб яратилганлигига, унга берилган барча ҳақ-ҳуқуқларидан оқилона фойдаланиши, берилган барча неъматлардан фойдаланишига ва унинг шукрини қилиб фаолият олиб боришга ундамоқдадир. 
Конституцияда ҳам “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари бўлими” (7-боби, умумий қоидалар) 18-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”, дейилади.
Конституциямиз қонун олдида ҳамманинг тенглигини таъминлайдиган, ҳар бир инсоннинг ўз фикрини эркин ифода қилишда, ўз хақ –ҳуқуқларини талаб этишда, бурч ва маъсулиятларини бажариш кафолатини таъминлайди.

          

Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби