1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХАЛИФА УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ КАМТАРЛИГИ

7-12-2020, 16:57 346 Ўқиш режими + -


               
Авзоийдан ривоят қилинади: “Умар ибн Абдулазиз ҳар куни ўз мол-мулкидан мусулмонлар таоми учун бир дирҳам ажратар, сўнгра ўзлари ҳам улар билан ер эдилар. Зиммийларнинг олдига борсалар, улар у зотга сут, ўсимликлар ва шунга ўхшаган маҳсулотлардан ўзлари тайёрлаган таомлардан беришарди. Умар ибн Абдулазиз зиммийларга улар берган таомдан ҳам кўпроқ таом берар ва улар билан бирга қўшилиб ер эдилар. Агар зиммийлар у зот берган нарсаларни қабул қилишмаса, ўзлари ҳам ундан емас эдилар. Бироқ мусулмонлар бирон нарса берса, уни зинҳор қабул қилмасмасдилар.
Зиммийлар- мусулмонлар яшайдиган ҳудудда жони омонда бўлиши учун солиқ тўлаб яшайдиган бошқа дин вакиллари. Зиммийлар мусулмон давлатнинг ҳимоясида бўлишган.


“Солиҳлар гулшани” китобидан олинди